Жаҳлни катта бир қўшинга бош қилди. Бу қўшинда отлиқларнинг ўзи икки юзта эди. Мушрикларнинг қўшини Маккадан чиқди ва ҳажга келаётганларнинг йўлини тўсиш учун улар томонга йўл олди ва Зу Тиво деган жойга келиб тушди. Муҳаммадга Қурайш қилган ишлар ва улар мусулмонларни ҳаждан ман қилиш учун қўшин тайёрлаганлари хабари етиб келди. Расулуллоҳ с.а.в. Маккадан икки чақирим узоқликдаги Усфон номли қишлоққа етиб келганларида Бану Каъб қабиласидан бўлган бир кишига дуч келдилар ва ундан Қурайш ҳақида сўрадилар. У киши шундай деб жавоб қилди: «Қурайш сизнинг келаётганингизни эшитди. Ўзлари билан сут бераётган ва боласи бор туяларини ҳам олиб чиқишди, қоплонларнинг териларидан кийимлар кийишди ва Зу Тивога келиб тушишди. Сизни Маккага мутлақо киритмасликка Оллоҳга аҳд беришди. Мана Холид ибн Валид чавандозлари билан Куроул-Ғамимга келди. (Куроул-Ғамим мусулмонларнинг Усфондаги қароргоҳидан саккиз мил узоқликдаги жой). Расулуллоҳ с.а.в. унинг бу жавобини эшитгач: «Қурайшнинг ҳолига вой, ахир уни уруш тамом қилди-ку. Мен билан бошқа араблар ўртасида тўсиқ бўлишмаса нима бўлади? Агар у араблар мени йўқ қилишса, бу билан Қурайш хоҳлаган иш амалга ошади. Агар Оллоҳ Таоло улар устидан мени ғолиб қилса, улардан жуда кўп одамлар Исломга киради. Агар шундай қилмасалар, ўзларида куч бўлган ҳолда урушадилар. Қурайш ўзи нима деб ўйлаяпти? Оллоҳга қасамки, Оллоҳ мени юборган нарса учун - то Оллоҳ мени ғолиб қилмагунча ёки бошим кетмагунча - жиҳод қилишда давом этаман», дедилар. Шу ерда Расулуллоҳ с.а.в. тузган режаларини қайта кўриб чиқдилар. Зеро, Расулуллоҳ с.а.в. тинчлик режасига қарор қилган, урушга тайёрланмаган эдилар. Лекин Қурайш Расулуллоҳ с.а.в.га қарши урушиш учун қўшин жўнатди. Расулуллоҳ с.а.в. эса урушмоқчи эмасдилар. Лекин қайтсинларми ёки тинчлик режасини уруш режасига айлантирсинларми? Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонлар агар урушишдан бошқа илож қолмаса, ўз иймонлари билан душманга қарши туришга, унга қарши урушга киришга қодир эканларини яхши билар эдилар. Бироқ, Расулуллоҳ с.а.в. бу ерга урушиш учун келмадилар, урушишга қарор ҳам қилмадилар, балки ҳаж қилиш ва тинчлик сулҳи тузиш учун келдилар. Фаразан агар ҳаждан ман қилинсалар - ман қилиниш мумкинлигини ҳам ҳисобга олган эдилар - шунда ҳам бу ман уруш билан эмас, тинчлик билан бўлишини хоҳлар эдилар. Уруш билан киришни ҳам хоҳламас эдилар. Расулуллоҳ с.а.в. режалаштирган ушбу тинчлик режаси орқали бутун арабларда Исломий даъват ва унинг олийлиги ҳақида, Қурайшда ва Маккада бу даъватнинг олийлиги ҳақида, арабларда, Қурайшда ва Маккада Қурайшнинг хатода, залолатда, бузуқликда, душманчиликда экани ҳақида фикр пайдо қилишни хоҳлар эдилар. Расулуллоҳ с.а.в.га даъват муҳитини яратиш учун мана шундай умумий
61-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|